Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Сентябр, 2026   |   5 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:44
Қуёш
06:04
Пешин
12:18
Аср
16:41
Шом
18:35
Хуфтон
19:51
Bismillah
16 Сентябр, 2026, 5 Рабиъус сони, 1448

Билим юртида “Қувноқлар ва зукколар”

01.11.2016   1841   3 min.
Билим юртида “Қувноқлар ва зукколар”

Истиқлол туфайли юртимизда барча соҳалар тараққиётига алоҳида эътибор берилди. Қайси жабҳага боқманг, ижобий янгиланишлар, улкан ўзгаришларнинг самараларини кўрамиз. Шулар қаторида диний соҳага ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бунинг биргина мисоли тариқасида Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизда ҳам ўз аксини топган, бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. Каримовнинг Фармойишларига биноан мана неча йилдан буён Қурбон ва Рамазон ҳайит байрамларини ва энг асосийси бўлган ота-боболаримизнинг азалий орзусига айланган муборак ҳаж зиёратини ҳам эмин-эркинликда адо этиб келмоқда. Буларнинг барчаси мустақилликнинг бизга берган улкан имконияти ва Аллоҳ таолонинг бизга берган инояти деб биламиз.

Шу асосда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йил тўртинчи чоракка мўлжалланган иш режасига мувофиқ, жорий йилнинг 29 октябрь куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари орасида «Диний соҳада мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни ёритиб берувчи “Қувноқлар ва зукколар” (КВН)» мусобақаси ўтказилди.

Танловни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Шамсуддин Баҳоуддинов кириш сўзи билан очиб берди ва танлов иштирокчиларига омад тилади. 

Танловда билим юрти 1-курс талабаларининг “Ниҳол” жамоаси, 2-курс талабаларининг “Йигитлар”, 3-курс талабаларининг “Қувноқ талабалар” жамоаси ва 4-курс талабаларининг “Беруний авлодлари” жамоалари иштирок этишди.Улар тўртта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Танловда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтидан келган билим юрти ўқитувчилари ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари, билим юрти ўқитувчиларидан иборат беш киши танловга ҳакамлик қилди. 

Биринчи шартда таништирув (саломнома) шарти бўлиб, жамоалар ўзлари жамоа номи, унга берилган таъриф ва жамоа аъзолари ҳақида қисқа маълумот бериб ўтдилар. Қўшимча слайд ҳамда видеоролик ишларидан фойдаланилди.

Иккинчи шарт “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби асосида тайёрланган тезкор савол-жавоб ўтказилди. 

Учинчи шартда жамоалар мустақиллик йилларида диний соҳадаги ютуқларни ёритиб берувчи баннерлар, фото-видеослайд, плакатлар, шеърият олами, маърузалар билан иштирок этишди.

Тўртинчи шартда жамоалар уйга вазифа қилиб берилган “Диннинг ёшлар турмушидаги тутган ўрни” мавзуси орқали ажойиб саҳна кўринишларини иштирокчиларга ҳавола этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашув натижаларига кўра, биринчи даражали диплом билан 2-курс талабаларининг “Йигитлар” жамоаси,  иккинчи даражали диплом билан 1-курс талабаларининг “Ниҳол” жамоаси, учинчи даражали диплом билан 3-курс талабаларининг “Қувноқ талабалар” жамоаси ва “Энг фаол иштирок этган жамоа” йўналиши бўйича 4-курс талабаларининг “Беруний авлодлари” жамоаси тақдирландилар. Шунингдек, иштирокчиларга билим юрти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

САЛАМАТ КУДАЙБЕРГЕНОВ,

“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний”

ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

 

 

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжон президенти туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди

15.09.2026   26135   1 min.
Озарбайжон президенти туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди

Бугун, 15 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва халқаро анжуманнинг нуфузли иштирокчиларини қабул қилди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон етакчисига Давлатимиз Раҳбарининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.

Учрашувда қардош давлат Раҳбари нутқ сўзлаб, халқаро анжуманларнинг аҳамиятига тўхталди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.

Туркий давлатлар етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар ҳамда диний-маърифий жабҳаларда ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар Диний идоралар раҳбарларининг муштарак мақсадлар йўлида бирлашиши, халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни асраш ҳамда замоннинг долзарб масалалари бўйича муштарак фатво ва баёнотлар қабул қилишда муҳим пойдевор бўлаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари