2016 йил 9 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган футбол турнири ўз якунига етди. Финал учрашувига меҳмон сифатида Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов, Жаъфар Ирисметов, Садриддин Абдуллаев, Ислом Тўхтахўжаев, Марат Бикмаев каби футболчилар, фахрийлар сифатида эса, Ахбор Имомхўжаев, Тўлаган Исоқов, Наримон Жалолов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили Анвар қори Турсунов ташриф буюрди.
Натижа қуйидагича:
“Ҳазрати Имом” (ЎМИ) 4 - 2 “Бухорий авлодлари” (ТИИ)
Мусобақа умумий натижаларига кўра,
1-ўрин “Ҳазрати Имом” жамоаси,
2-ўрин “Бухорий авлодлари” жамоаси,
3-ўрин “Минор” жамоасига насиб этди.
Шунингдек, футбол турнирида айрим жамоалар ва футболчиларга қуйидаги ёрлиқлар берилди:
Энг яхши дарвозабон – Муҳаммадназар Қаюмов (ЎМИ)
Энг яхши ҳимоячи – Мурод Абдумуродов (Нукус)
Энг яхши ярим ҳимоячи – Обиджон Ёрматов (ТШИ)
Энг яхши мураббий – Илёс Аҳмедов (ЎМИ)
Энг яхши ҳужумчи – Шуҳрат Ҳожибоев (ТВИ)
Энг кўп тўпурар – Айдарбек Тулепов (ЎМИ)
Энг яхши футболчи – Айдарбек Тулепов (ЎМИ)
Энг яхши плеймейкер – Ҳасан Тошпўлатов (ТИИ)
Ҳалол ўйин соҳиби – “Бухорий авлодлари” (ТИИ)
Энг чиройли гол соҳиби – Санъатуллоҳ Қорахоний (ТШИ)
Энг жонкуяр мухлис – Закариё Ҳафизуллаев
Энг яхши мухлис – Азамат Раҳматов.
Финал якунида турнирга мезбонлик қилган Тошкент шаҳар имомлари жамоаси барча ўрин эгаллаган жамоалар ҳамда ташриф буюрган меҳмонларни эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирладилар. Барчани Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами билан чин қалбдан қутлаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати
Американинг нуфузли “National Geographic” журналининг электрон ва босма шаклларида Буюк Ипак йўлида Ўзбекистоннинг тутган ўрнига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Материал муаллифи Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳақида ҳикоя қилиб, уларни қадимий Ипак йўлининг энг муҳим шаҳарлари ва замонавий сайёҳлик йўналишлари сифатида талқин этган.
Мақолада Ўзбекистондаги туризм ривожи, хорижлик сайёҳлар сонининг ортиши, янги объектлар қурилиши ҳамда шаҳарлар ўртасида тезюрар темирйўл қатновининг йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Тошкентнинг Чорсу бозори Ипак йўли савдо анъаналари бугунгача сақланиб қолган маскан, Самарқанд эса Регистон майдони ва қадимий Улуғбек расадхонаси билан илм-фан ҳамда ислом маданиятининг тарихий маркази сифатида таърифланади.
Нашрда Бухоро фаол туристик ўзгаришлар жараёнини бошдан кечираётган шаҳар сифатида кўрсатилган бўлса, Хива ўтмиш руҳияти айниқса кучли сезиладиган жой дея таъкидланган.
Шунингдек, Ипак йўли меъморчилиги услубида барпо этилаётган янги сайёҳлик лойиҳаларига эътибор қаратилиб, тарихий муҳитни асраб қолиш юзасидан бўлаётган баҳс-мунозаралар ҳам тилга олинган.
Умуман олганда, материалда Ўзбекистон ўз тарихий меросини асраган ҳолда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириб, дунёга қайта юз очаётган мамлакат сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати