Сафарга отланаётган киши уйидан чиқаётган пайтда қуйида келтирилган дуони ўқиса, омонда бўлади, иншааллоҳ.
بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ ، لا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللهِ .
“Бисмиллааҳи таваккалту алаллоҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” (Сунани Термизий).
Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (сафарни бошлайман), Аллоҳга таваккал қилдим. Тоатга қувват ва гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир.
اللَّهُمَّ بِكَ أَصُولُ وَبِكَ أَحُولُ وَبِكَ أَسِيرُ
“Аллоҳумма, бика асуулу ва бика аҳуулу ва бика асииру” (Муснади Аҳмад).
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенинг мададинг билан ҳимматланаман, Сенинг мададинг билан гуноҳдан тийиламан, Сенинг мададинг билан сафарга чиқаман.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларига амалий ечимлар берилмоқда.
Жумладан, бугун, 11 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги қабулни ўтказиб, таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.
Мурожаатчиларнинг оилавий муносабатларда келганларига муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
Бу эзгу анъана нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам давом эттирилмоқда. Зеро, инсонлар оғирини енгил қилиш – асосий мақсадимиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати