Ҳаж ибодати уч турлидир:
Истилоҳда эса: Мийқотдан ҳаж ва умрани бирга адо этиш учун ният қилиб, эҳромга киришдир.
Мийқотда ҳаж ва умра учун баравар эҳром боғлаш бўлиб, ҳожи умра ва ҳаж амалларини бажариб бўлганидан кейин, қурбонлик кунлари шайтонга тош отиб, қурбонлик қилиб, соч олдиргандан кейин эҳромдан фориғ бўлади. Сўнг яна умра қилмоқчи бўлса, умра учун қайта эҳром боғлайди, яъни бу умра қиронга боғлиқ эмас.
Истилоҳда эса: ҳаж қилмоқчи бўлган киши аввал умрани адо этиб, эҳромдан чиқиб, ҳаж вақтига қадар эҳром ман қилган нарсалардан фойдаланиш ва ҳаж вақти (Зулҳижжанинг саккизинчи куни) бўлганда ҳажни ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади. Кўпчилик учун осон ва қулайлигини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан юртимиз ҳожилари таматтуъ ҳажини адо этишлари тавсия қилинган.
Истилоҳда эса: фақат ҳажнинг ўзи учун ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади.
Олмаота шаҳрида Ўзбекистоннинг “Умра плюс” халқаро туризм ассоциацияси ташаббуси билан халқаро туризм ярмаркаси ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда мамлакатимиз Бош консулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш, халқаро сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, зиёратчилар оқимини Ўзбекистонга жалб этиш ҳамда “Умра плюс” дастури доирасида янги туристик йўналишларни шакллантириш мақсадида ўтказилди.
Ярмаркада 50 нафарга яқин хорижий ҳамкорлар ҳамда Марказий Осиё давлатларининг туризм соҳасида фаолият юритувчи 600 нафарга яқин вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Олмаота шаҳрида жойлашган Ўзбекистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Беларусь консуллик идоралари вакиллари ҳам қатнашиб, халқаро туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари юзасидан фикр алмашди.
Тадбир доирасида “Умра плюс” халқаро туризм ассоциацияси ҳамда Марказий Осиё давлатларининг йирик туроператорлари ўртасида музокаралар ўтказилиб, “Умра плюс” дастури доирасида 2026 йил якунига қадар қарийб 10 минг нафар зиёратчининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Эришилган келишувлар Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, туристик хизматлар экспортини ошириш, Марказий Осиё давлатлари билан туризм соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатимизга хорижий зиёратчилар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.
Олмаота шаҳрида ўтказилган ушбу ярмарка Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида зиёрат туризми марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва хорижий туроператорлар билан янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.
Тадбир сўнггида Бош консулхона вакиллари томонидан фаол иштирокчилар ва ҳамкорларга “Умра плюс” халқаро туризм ярмаркасининг эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати