Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги фуқаролар қабули ва аҳоли билан самимий мулоқотлари муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
Бугун, 31 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, шаръий ва оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалалар кўриб чиқилиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.
Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Араб давлатларининг бир қатор мутахассислари азон овози бўйича математик тадқиқот олиб боришди. Уларнинг аниқлашича, Ер юзида азон овози 24 соат давомида тўхтамас экан. Ер сайёраси 360 меридианга бўлинади. Ҳар бири тўрт дақиқа оралиғида бўлади. Бу эса ҳар тўрт дақиқадан кейин яна бошқа жойда азон овози эшитилишини англатади. Бу эса Ер юзида 1440 дақиқа ёки 24 соат азон овози эшитилиб туришини билдиради.
Акбаршоҳ Расулов таржимаси