Бугун, 7 август куни Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Мингбулоқ туманида маънавий-маърифий тарғибот тадбирида иштирок этди.
Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида ҳожиларимиз имом-хатиб ва мутасаддилар билан биргаликда “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган эзгу шиор остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда.
Ҳожи ота ва ҳожи оналар имом-хатиб ва фаол билан бирга маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, нотинч, ажрим ёқасида турган оилалар ҳолидан хабар олиб, қимматли ваъз-насиҳатлар билан уларнинг кўнгилларига илиқлик олиб кириш баробарида хайрия ва эҳсонлар улашмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!” (Зумар сураси, 53-оят).
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “...қўрқма, маҳзун бўлма”, деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят).
Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар”, деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят).
Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: “...хафа бўлма” (Юсуф сураси, 69-оят).
Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “...қўрқма” (Қосос сураси, 25-оят), дедилар.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан” (Тавба сураси, 40-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД