Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди

7.08.2024   4088   1 min.
Отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди

Мингбулоқ туманининг марказий масжидида туманда фаолият юритаётган отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди. Унда вилоят бош имом-хатиби ушбу ўқув-семинар иши билан яқиндан танишиб, ўзини кўрсатмаларини берди. 
        
Ўқув-семинарда отинойиларнинг функционал вазифаларини, илмий салоҳиятларини ошириш, ислом таълимотида никоҳ муносабатлари, ўзаро тенглик ва мажбурият, оила муқаддаслиги, жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари каби қадриятларимизни асраш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканини айтиб ўтилди. 

Ушбу ўқув-семинар мунтазам олиб борилишини яна бир бор таъкидланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди
Бошқа мақолалар

Никоҳсиз эко қилса бўлмайдими?

2.10.2024   1244   1 min.
Никоҳсиз эко қилса бўлмайдими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни хоҳламайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уламолар сунъий уруғлантириш амалиётини ўта зарур ҳолатда ва фақат ўрталарида шаръий никоҳ бўлган эр-хотинлар орасидагина амалга оширишни жоиз деб ҳисоблайдилар. Сиз бу борада қуйидаги фатвони ўқиб чиқинг (https://t.me/diniysavollar/270).

Фарзанд кўрмаслик ҳам Аллоҳ таолонинг синови ва дардларнинг бири ҳисобланади.

Қуръони Каримнинг Шўро сурасининг 49-50 оятларида: Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳга хосдир. У хоҳлаганини яратади. У хоҳлаган кишига қизларни, хоҳлаган кишига ўғилларни инъом этади. Ёки уларни ўғил ва қизлар аралаш қилиб беради. Ва хоҳлаган кишисини бепушт қилади. Албатта, У (ҳар нарсани) билувчи ва (ҳар нарсага) қодирдир.

Бу оятдан маълум бўладики, фарзандли бўлиш ёки бепуштлик Аллоҳнинг қудрати ва ҳикмати билан содир бўлади. Ҳар бир мўмин инсон ўзининг тақдирини қабул қилиб, унга шукр қилиши ва бу синовга чиройли сабр қилиши лозим.

Бироқ, касалликдан даволаниш динимиз кўрсатмасидир. Шунинг учун сиз ҳам Аллоҳ таолога дуо ва илтижо қилган ҳолатда фарзанд кўриш чораларини ҳалол йўлларидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.