Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2025   |   3 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:14
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:48
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2025, 3 Сафар, 1447
Янгиликлар

Олий диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди

12.08.2024   7207   2 min.
Олий диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади. 

Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади. 

Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон)                     63 балл
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл

Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. 
Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун  абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бир оят шарҳи: “Уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади!”

28.07.2025   792   1 min.
Бир оят шарҳи: “Уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади!”

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло айтади: Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар (Духон сураси, 29-оят).

 

Сен Аллоҳга итоат қилган, ибодат қилган жой вафот қилганингда сени йўқотганига қайғуриб йиғлайди ва сен ҳақингда қиёмат куни гувоҳлик беради. Шундай экан, борган ерларингда зикр(ибодат, намозлар)ни кўпайтир.

 

Шарҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: Ҳар бир мўмин банданинг осмонда унинг савобли амаллари кўтариладиган эшиги бўлади. У ўлганда, шу эшик ёпилади ва осмон унинг амалларидан маҳрум бўлганидан йиғлайди. Ерда эса унинг намоз ўқиган, зикр қилган жойлари бор, улар ҳам уни йўқотгани учун йиғлайдилар. Кофир одамнинг эса на осмонда ва на ерда бундай шарафли жойи бўлади, деди.

 

Қатода розияллоҳу анҳу: Мўмин ўтганда унинг намоз ўқиган жойлари ва осмонда амаллари кўтарилган маконлар йиғлайди. Кофирда эса бундай фазилат йўқ, деди.

Мақолалар