Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази директори Ҳусниддин Аҳмедовга волидаи муҳтарамалари Саодат она Аҳмедованинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.
Мусибат дамларида марҳуманинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз ва барча яқинларига Аллоҳ таоло гўзал сабр берсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов Поп туманидаги «Якка тут» ҳамда Мингбулоқ туманидаги «Гулбоғ» жоме масжидларида бўлди.
Ташриф давомида бош имом-хатиб мазкур масжидларда намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қайта қурилаётган таҳоратхоналар ҳолати билан яқиндан танишди.
Қурилиш жараёнлари кўздан кечирилиб, барпо этилаётган замонавий таҳоратхоналарнинг сифатли, миллий меъморчилик анъаналари ва барча санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган тарзда амалга оширилиши бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ушбу хайрли ишларда фидойилик кўрсатаётган қурувчилар ва ҳисса қўшаётган юртдошларимиз ҳаққига дуо қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати