Намангандаги Давлатобод туманида жойлашган Маданият марказида вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди.
Унда нотиқлар отинойиларнинг асосий вазифалари, илмий салоҳиятини ошириш, Исломда никоҳ: ўзаро тенглик ва мажбурият, оила муқаддаслиги, жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари каби қадриятларимизни асраш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканини англаш ва уни жамиятга тўғри ва тизимли тушунтириш борасида маърузалар қилди.
Шунингдек, динимизда ширк, бидъат-хурофот тушунчалари, Ислом шариатига оид фиқҳий атамалар таснифи каби мавзуларда савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати