Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Феврал, 2026   |   25 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:21
Пешин
12:42
Аср
16:12
Шом
17:58
Хуфтон
19:11
Bismillah
13 Феврал, 2026, 25 Шаъбон, 1447
Видеолар

ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БАРЧАМИЗ ХАЙРИХОҲМИЗ

19.08.2024   5895   1 min.
ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БАРЧАМИЗ ХАЙРИХОҲМИЗ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов

ВИДЕО
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди

13.02.2026   17   1 min.
Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди

#xabar #jizzax #masjid

Бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қайта қурилган “Файзуллоҳ Махдум” масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашдилар.
 

Муфтий ҳазратлари масжид қавмини яқинлашиб келаётган Рамазони шариф ҳамда қайта қурилган гўзал ва шинам масжид билан қутлаб, муборакбод этдилар. Бугунги кунда обод бўлаётган масжидларда мўмин-мусулмонларга яратилган қулайликлар ҳақида гапирар эканлар, буларнинг барчаси тараққиётимизнинг янги даврида Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этдилар. Шу билан бирга, масжидни обод этиш улкан ажр-савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳаққига дуо қилдилар.


Маълумот ўрнида, масжиднинг янги биноси қурилиши 2022 йил ноябрь ойида бошланган. Умумий майдони 32 сотих бўлган масжидда 600 нафардан зиёд намозхон ибодатларни эмин-эркин адо этиши мумкин. Баландлиги 6 метр, айланаси 50 диаметр бўлган гумбаз масжид кўркига кўрк қўшиб турибди. Замонавий таҳоратхонада бир вақтнинг ўзида 20 киши бемалол таҳорат олиши мумкин. Масжид замонавий иситиш ва совутиш тизимлари, овоз кучайтиргичлар билан таъминланган. Имомлар, қабулхона ва қоровул учун алоҳида хоналар қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Жиззахда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди
Дунё янгиликлари