Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Май, 2025   |   20 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:02
Пешин
12:24
Аср
17:26
Шом
19:41
Хуфтон
21:11
Bismillah
18 Май, 2025, 20 Зулқаъда, 1446

ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР

24.08.2024   15343   1 min.
ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР

Мустақилликнинг 33 йиллигига саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, қутлуғ айём арафасида ҳашарлар уюштирилиб, ободликдан диллар ёришади. 

Тошкент шаҳрида жойлашган масжидларда ҳам бугун, 24 август куни умумхалқ ҳашари  ташкил этилди. Масжидлар озода этилиб, қутлуғ байрамга тайёргарлик бошлаб юборилди.
 

ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР ҲАШАР - ОБОД ЭЛГА ЯРАШАР
Бошқа мақолалар

Ҳожат, Аввобийн ва Таҳажжуд намози

12.01.2024   4220   1 min.
Ҳожат, Аввобийн ва Таҳажжуд намози

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар Роҳимийн”, десин”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).

Аввобийн намози

Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракатдир. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.

Таҳажжуд намози

Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз “таҳажжуд намози” деб аталади. Шунингдек, бу намоз “қиём намози” деб ҳам аталади. Дастлаб бу намоз вожиб бўлган, кейин вожиблиги насх қилинган. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир.

Суннатга мувофиқ намоз ўқинг китобидан олинди.