Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июл, 2025   |   5 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:16
Пешин
12:35
Аср
17:33
Шом
19:46
Хуфтон
21:13
Bismillah
30 Июл, 2025, 5 Сафар, 1447
Янгиликлар

ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ

03.09.2024   6772   2 min.
ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ

Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда. 

Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, бундай хайрли тадбирлар кўплаб эҳтиёжманд оилалар мушкулини осон қилиб, фарзандларини кўнглини шод этиши баробарида илм олишлари учун жуда катта кўмак бўлди.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларида бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”, деган (Алақ, 1-5). 

Шунингдек, барчамизга маълум бўлган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Демак, илм олмоқчи бўлган ўқувчи ёшларнинг таълим олишига китоб ва дафтарлар олиб бериш, зарурий ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳам улкан савобли амаллардандир. Айниқса, кимки моддий ёрдамга муҳтож ўқувчига ҳомийлик қилса, унга ҳам талабанинг савобидек, ажр-мукофот берилади, дея умид қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи-ундовчи ўша яхшиликни қилувчи каби ажр олур”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Азизлар, қўли очиқ кишилар илм олувчи ёшлардан хабар олиб, уларни моддий жиҳатдан таъминлаб турсалар, ажр устига ажр бўлади. Маълумки, илм ривожи учун сарфланган маблағлар куни келиб, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилиши баробарида икки дунё саодатига омил бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Солиҳлардан эмасман, деб умидингни узма!

30.07.2025   406   1 min.
Солиҳлардан эмасман, деб умидингни узма!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аҳли илм ва солиҳларга муҳаббат қилинг ва давраларида бўлинг. Шояд, шафоатлари етса:


Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Солиҳларни севаман, гарчи улардан эмасман,
Шояд, улар орқали шафоатга эришсам.
Тижорати гуноҳ бўлганларни суймасман,
Гарчи улар каби тижоратим(из) бир бўлса ҳам.


Язид ибн Ҳорун раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Муҳаммад ибн Язид Воситий вафот этгач, тушимда уни кўрдим ва:

“Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?” деб сўрадим.

“У Зот мени мағфират қилди” деди.

“Нима учун?”, деб сўрадим. У бундай деди:

“Жума куни аср намозидан кейин бир мажлисда эдик. Абу Амр ва Ҳасан Басрий раҳимаҳумуллоҳ ҳам келиб, дуо қилишди, биз “омин” деб турдик. Шу туфайли мағфират қилиндик”.


Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Отам ўн беш ёшга тўлганимда менга: Ортиқ ёш бола эмассан. Яхшилик ортидан бор, шунда солиҳ кишилар қаторида бўласан, дедилар. Шундан бери маслаҳатларидан чиқмадим(Ибн Жавзий, Сойдул Хотир).

Мақолалар