Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Январ, 2025   |   24 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:19
Қуёш
07:41
Пешин
12:40
Аср
15:48
Шом
17:32
Хуфтон
18:49
Bismillah
24 Январ, 2025, 24 Ражаб, 1446
Янгиликлар

12.09.2024   468   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ўтганларга атаб Қуръон тиловат қилишнинг ҳукми

24.01.2025   1499   5 min.
Ўтганларга атаб Қуръон тиловат қилишнинг ҳукми

Албатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда Роббига яқин бўлади. Қуръон қироати инсонга манфаатли бўлиб, хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин, хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз ҳисобланади ва Аллоҳнинг фазли билан маййитнинг қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, вафот этган кишиларга Қуръон қироат қилишга ундаганлар. Ул зот: «Бирор маййитга Ёсин сураси ўқилса, енгиллик бўлади», деб айтганлар. Албатта, ушбу қироатда тиловат одобларига амал қилиб, ҳарфларни ўз махражидан чиқариш керак.

Ҳанафий мазҳаби уламолари маййитга ҳам, тирикларга ҳам Қуръон қироатининг савоби етиб бориши жоизлигини айтишган. «Ҳидоя», «Бадоиъ», «Баҳр» ва бошқа китобларда бу ҳақда айтилган.

Шунингдек, шофеъий мазҳаби уламолари ҳам агар ўқувчи Аллоҳдан сўраса, қироатнинг савоби маййитга етиб боришини айтишган.

Ибн Абу Зайд «Рисола» китобида Ибн Фарҳундан ривоят қилиб айтишларича, моликий мазҳаби имомлари ҳам маййитга қироатнинг савоби етишини нақл қилишган.

Ҳанбалий мазҳаби фақиҳларидан Ибн Қудома «Муғний» китобида: «Маййит барча қурбат бўлувчи нарсалардан манфаат олганидек, Қуръон қироатидан ҳам манфаат олади. Демак, инсон қандай қурбат қилса ҳам, савобини маййитга бағишласа, Аллоҳнинг изни билан манфаат олади», деган.

Ибн Қудома Маъқал ибн Ясордан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар”, деганлар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати маййитга, хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳнинг изни билан савоби маййитга етиб боради. Хусусан, қори қироатининг савобини маййитга бағишласа».

Аммо бунинг ягона шарти бор: қори (қироат қилувчи) холисан лиллаҳ тиловат қилиши ва ҳар қандай тамадан холи бўлиши керак. Ҳақ ёки бошқа бир манфаатлар эвазига хатми Қуръон буюришнинг ва буюртма асосида тиловат қилишнинг на ўликка, на тирикка савоби бор.

 

Мавлид ва бидъат ҳақидаги ихтилоф

Ушбу сарлавҳада зикр қилинган икки мавзу – мавлид ва бидъат ҳозиргача тарқалган ихтилофларнинг энг кўзга кўринганларидан десак, муболаға қилмаган бўламиз. Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳаби ва тўрт мўътараф фиқҳий мазҳабларга эргашувчи мусулмонлар оммаси қадимдан мавлид маросимини ўтказишга одатланганлар. Уларнинг ичидаги тасаввуф аҳллари бу ишга алоҳида аҳамият билан қарайдилар. Аммо уларнинг мухолифларига бу иш ёқмайди. Мухолифлар орасида мавлид маросими ва уни ўзига эп кўрган мўмин-мусулмонлар ҳақида танқид даражасидан ўтиб, такфир – кофир деб эълон қилиш даражасига етиб қолганлар ҳам бор.

Мухолифлар мавлидни залолатга элтувчи бидъат сифатида баҳолашни жуда ҳам ёқтирадилар. Уларнинг фикрича, Исломнинг аввалги даврида бўлмаган нарсанинг барчаси бидъат, ҳар бир бидъат залолат ва ҳар бир залолат дўзаҳдадир.

Шу ўринда бу икки масалани бирга қўшиб юборишимизнинг сабаби ҳам шу омилнинг эътиборидан эканини айтиб қўйишимиз лозим. Мусулмонлар орасида пайдо бўлаётган саволларга тезроқ жавоб бериш мақсадида, ҳамма ҳам интернетдан фойдалана олмаслигини ҳисобга олиб, «Зикр аҳлидан сўранг» номли нашрни ташкил қилдик. Кичик ҳажмдаги, қирқ саккиз бетдан иборат бу нашр кўпчилик қизиқиб турган саволларга зудлик билан жавоб бериб, кишиларга керакли маълумотни етказиш ва ихтилофларнинг олдини олишга хизмат қилади, деган фикрда эдик. Иттифоқо, ушбу нашрнинг иккинчи сони рабиъул аввал – мавлид ойига тўғри келиб қолди. Ўшанда мавлид ва унга оид ихтилофларни баён қилиш жараёнида бидъат тўғрисида ҳам сўз юритишга тўғри келиб қолди. Шунинг учун ҳам мазкур икки мавзуни ўз ичига олган мақолани ёзишга тўғри келди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Зикр аҳлидан сўранг» силсиласига ҳам, сизга тақдим қилинаётган ушбу мақолага ҳам катта муваффақият ато этди. Мусулмонлар оммаси бу камтарона саъй-ҳаракатларимизни жуда яхши қабул қилди. Ҳозир ушбу сатрларни қоралаётган пайтимизда «Зикр аҳлидан сўранг» силсиласининг юзинчи сонига яқинлашиб келмоқдамиз. Мавлид ва бидъат ҳақидаги мақолани эса сиз муҳтарам ўқувчиларимизга қайтадан тақдим этмоқдамиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчимиз бўлсин ва сироти мустақимда собитқадам қилсин! Омин!
 

Кейинги мавзулар:
Мавлид ҳақидаги хилоқ;
Мавлидга қарши фикрлардан намуна.