Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Январ, 2025   |   15 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:37
Шом
17:22
Хуфтон
18:40
Bismillah
15 Январ, 2025, 15 Ражаб, 1446
Янгиликлар

«Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди

12.09.2024   3191   1 min.
«Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди

2024 йил 7 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳридаги муҳташам "Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли" марказий жоме масжидида ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловнинг вилоят босқичида ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиб ва ноиблар беллашди. 

Кўрик танлов ҳар томонлама қизғин, самимий ва таъсуротларга бой ҳолатда бўлиб ўтди. Танлов ғолиблари эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

«Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди «Йил имоми – 2024» кўрик танлови бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юрт тинчлигига ҳисса қўшаётган барча – Ватан ҳимоячиси

14.01.2025   1850   1 min.
Юрт тинчлигига ҳисса қўшаётган барча – Ватан ҳимоячиси

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами юртимизда миллий ғурур ва фидойилик рамзи сифатида алоҳида ўрин тутади. Бу кун Ватан ҳимояси йўлида ҳалоллик ва жасурлик кўрсатган барча фуқароларни қадрлаш, уларнинг ҳиссасини эътироф этиш кунидир. 
 

Ватан ҳимоячилари нафақат ҳарбийлар, балки мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган барча инсонлардир. Улар соғлом, барқарор жамият қуриш йўлида фаолият олиб бораётган, эртанги куннинг тинчлиги учун меҳнат қилаётган ва бошқаларга намуна бўлаётган кишилардир. 


Ҳар бир киши ватанпарварликни ўз оиласидан, маҳалласидан бошлаши лозим. Отинойилар, устозлар ва зиёлилар ёш авлодга Ватанга бўлган муҳаббатни, уни ҳимоя қилиш масъулиятини ёшликдан ўргатмоғи керак. Чунки келажак авлоднинг маънавияти ва иродаси Ватан мустақиллигини янада мустаҳкамлайди. 


Бугунги кунда ёшлар ҳарбий билимлар билан бирга ахлоқий ва маънавий тарбияга ҳам катта аҳамият бериши керак. Шу йўл билан улар Ватанга фидойилик билан хизмат қилишга тайёр, шижоатли ва баркамол шахслар бўлиб етишади. 


14 январь куни нафақат байрам, балки Ватанга садоқат ва масъулиятни эслатувчи муҳим сана бўлиб, ҳар биримизга миллий ифтихор ҳиссини уйғотади. Тинчликнинг қадрини билиш, уни асраш ва келажак авлодга соғлом юрт қолдириш барчамиз учун муқаддас бурчдир. 


Ризвон Баҳрамова,
Бухоро вилояти бош имом-хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси