Шу йил 23 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимига Жиззах шаҳридаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси тингловчилари келишди.
Учрашувда Шайх Алижон қори тингловчиларга Қуръон қироати, унинг фазилати тўғрисида сўзлаш баробарида муҳим тавсиялар берди. Шунингдек, уларга ҳадялар улашилиб, дуои хайрлар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати