Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2024   |   28 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:08
Хуфтон
19:20
Bismillah
01 Октябр, 2024, 28 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат

25.09.2024   4701   1 min.
Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат

Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов  ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат қуриб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. 


Мусохон домла ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанни пухта эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирди.

Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ва Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидлади. 

Учрашув сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Ёшларга насиҳатим" китоблари тарқатилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

26.09.2024   3175   1 min.
Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни бомдод намозидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: «Билол! Қайси амалингни манфаати энг кўп амал деб ўйлайсан? Ўша амалингни айт, чунки мен бугун тушимда жаннатда шиппагингнинг товушини эшитдим», дедилар. Билол: «Манфаати энг кўп деб умид қилган ишим – кечасию кундузи қачон таҳорат қилсам, ўша таҳоратим билан насиб бўлганича намоз ўқийман, холос», деди».

Имом Бухорий, имом Муслим ривоят қилган.

Эътибор берган бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳунинг жаннатда юрганини, у ерда унинг учун жой борлигини ва бунга сабаб бу бахтли саҳоба ҳаёти мобайнида қилган бирор улкан амал борлигини таъкидлаб, ана шу улкан амал нима эканини сўрамоқдалар. Билол розияллоҳу анҳу эса унчалик қийматли амали йўқлигини, фақатгина қиладиган иши ҳар доим таҳорат қилганида Аллоҳ қодир қилганича нафл намоз ўқишни вазифа қилиб олганини айтяпти.

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг

“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.