Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Сентябр, 2026   |   5 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:44
Қуёш
06:04
Пешин
12:18
Аср
16:41
Шом
18:35
Хуфтон
19:51
Bismillah
16 Сентябр, 2026, 5 Рабиъус сони, 1448
Мақолалар

Неъмат кетса, қайтиб келмайди

07.10.2024   7236   2 min.
Неъмат кетса, қайтиб келмайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Суриялик ёзувчи айтади: "Ироқ аҳолиси тўқчиликда шу даражага етдики, дастурхонда ортиб қолган нарса борки, уни ахлатга ташлайдиган бўлишди. Ҳатто, уларда (الاكل البايت)  “кечагидан қолган сарқит” атамаси ҳам пайдо бўлди. Аллоҳ таоло уларни ўн йил давомида иқтисодий қамал билан синаган эди, қора қотган нонни ҳам кўзга суртиб ейдиган бўлишди. Миллион нафар ёш болалар очлик ва касалликдан нобуд бўлдилар.
Қачонки мен ўз юртим Дамашқ ва унинг атрофидаги жойларда ҳам нонларни ахлатхоналарга ташлаб юборилаётгани, камбағал бир аёл қўлидан ерга тушиб кетган нонни олмай, бепарво ташлаб кетаётганини, яна бошқа бир кимса ерда ётган нонни олмай, аксинча уни оёғи билан тепалаб четга улоқтириб ўтганини ва ҳаттоки, бир киши оёқ кийимини оқ нон билан артиб ялтиратаётганини кўрганимда, ҳеч шаксиз бу халқ яқин вақтда ношукрлиги, неъматларни қадрламаётганлиги учун Аллоҳнинг ғазабига учраши аниқ эканлигини ҳис қилдим. Бизларни қора кунлар кутмоқда, ўшанда ахлатхоналарда ётган қотган нонларга зор бўламиз, дедим".


Ёзувчи сўзида давом этади: "Отам раҳматли катта олим эдилар. У киши дастурхондаги янги нонни қўйиб, кечагидан қолганини ер эдилар. Қотган нонни сувда ивитиб ер, уни ташлаб юборишга йўл қўймас эдилар. Ошхонадаги товоқларда овқатлар қолиб кетган бўлса ёки болалар емай қолдириб кетган таомлари бўлса, уларни ташлаб юборишга ҳечам йўл қўймас эдилар. Аксинча, агар ортган таом ташлаб юборилганини кўрсалар жуда қаттиқ ғазабланар эдилар. Кўпинча, ўша қолиб кетган овқатларни ўзлари ёб қўяр эдилар ва бундан ҳечам тортинмас эдилар. Неъматнинг озини ҳам, кўпини ҳам қадрига етадиган киши бўлганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин у киши вафот этгунларича бирор марта ҳам қон босими кўтарилиши, юрак етишмаслиги, оёқ оғриши, қанд касаллиги ва бошқа шунга ўхшаш кўпчилик кекса одамлар шикоят қиладиган дард билан касалланмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро, у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин” деган ҳадисларини кўп такрорлар эдилар.

Модомики, сиз неъматлардан баҳраманд экансиз, огоҳ бўлинг, Роббингизни неъматини қадрланг, уни хорламанг. Акс ҳолда, унга зор бўласиз, бошингизга Аллоҳнинг балоси келса...

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжон президенти туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди

15.09.2026   26123   1 min.
Озарбайжон президенти туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди

Бугун, 15 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва халқаро анжуманнинг нуфузли иштирокчиларини қабул қилди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон етакчисига Давлатимиз Раҳбарининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.

Учрашувда қардош давлат Раҳбари нутқ сўзлаб, халқаро анжуманларнинг аҳамиятига тўхталди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.

Туркий давлатлар етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар ҳамда диний-маърифий жабҳаларда ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар Диний идоралар раҳбарларининг муштарак мақсадлар йўлида бирлашиши, халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни асраш ҳамда замоннинг долзарб масалалари бўйича муштарак фатво ва баёнотлар қабул қилишда муҳим пойдевор бўлаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари