Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Август, 2026   |   14 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:20
Қуёш
05:44
Пешин
12:25
Аср
17:07
Шом
19:08
Хуфтон
20:28
Bismillah
27 Август, 2026, 14 Рабиъул аввал, 1448
Видеолар

Бир ҳадис шарҳи: Комил мўмин бўла олмайсиз

08.10.2024   8367   1 min.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча (комил) мўмин бўла олмайди”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Нўъмонхон Яҳёхон,
Тошкент ислом институти талабаси

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сирдарёда имомлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилди

17.08.2026   44397   1 min.
Сирдарёда имомлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

Беллашувдан кўзланган асосий мақсад — диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада оширишдан иборат.

Мусобақада шаҳар ва туманлардан жамланган жамоалар Қуръони карим, ҳадиси шарифлар, ислом тарихи, миллий қадриятлар ва мамлакатимиз қонунчилигига оид саволлар бўйича ўз билим ва тезкор фикрлаш қобилиятларини намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин — “Тафаккур” жамоаси
2-ўрин — “Иттифоқ” жамоаси
3-ўрин — “Ҳикмат” жамоаси


Ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллигининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.



Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари