– Отамнинг катта кутубхонаси бо‘лар эди. Ана шу кутубхонада болалигим отган. Кутубхонамиздаги китобларнинг энг асосийлари бу – Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан уламоларнинг асарлари эди. Ақоид, фиқҳ, ҳадис ва бошқа соҳалардаги манбаларнинг салмоқли қисми о‘лка олимларига тегишли бо‘лган.
Шу боис, халқимиз мазкур ҳудуд алломаларини яхши танийди, ҳурмат қилади. Қолаверса, бугунги конференцияга ташриф буюрган уламоларнинг барчаси айнан Мовароуннаҳр о‘лкасидан етишиб чиққан олимларнинг асарларини ўқиб, вояга етган, илм сирларини о‘рганган.
Муҳаммад бин Саид бин Омир ал-Ҳажрий,
Ўмон Султонлиги давлат кенгаши аъзоси, Ўмон Султонлиги Сенати Ижтимоий ва маданият масалалари бўйича қўмита раиси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил учун обуна мавсумига старт берилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган маърифий тадбирда соҳа мутасаддилари, имом-хатиблар ва отинойилар иштирок этди. Унда сўз олганлар жамиятда соф маърифатни ёйиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришда диний-маърифий нашрларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидладилар.
Тадбир давомида якунланаётган мавсумда обуна ишларини намунали ташкил этган фаол диний соҳа ходимларига миннатдорлик билдирилиб, янги йилда ҳам бу хайрли ишларни юқори савияда давом эттириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Барча юртдошларимизни “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил учун обуна бўлишга, хонадонларга зиё улашишдек савобли ташаббусда фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати