Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бўлиб ўтаётган бу муҳташам анжуман, нафақат мусулмонлар учун, балки улар билан диний бағрикенглик тамойиллари асосида умргузаронлик қилиб келаётган, қўни-қўшничилик муносабатларини олиб бораётганлар учун ҳам хайрлидир.
Ислом барча халқларни бирликка чорлайди. Ислом динига эътиқод қилувчи барча мўминлар орасида тарқалган салом сўзи ҳам “Сизга тинчлик, омонлик тилайман”, дегандир. Шу маънода, ислом номи билан боғланаётган хунрезликлар ва нохуш ҳодисалар замирида чин исломга хос бўлган эътиқод йўқ, десак, асло янглишмаган бўламиз.
Ота-боболаримиз минглаб йиллар мобайнида ислом динига эътиқод қилиб келади. Бу эзгу дин, Марказий осиёда яшаётган халқларнинг урф-одатларига қадар сингиб кетган ва бунда ҳеч қандай ғализлик кузатилмайди.
Бунга сабаб эса, соф ислом ақидасини, унинг маърифатини, инсонпарварлигию эзгу ғояларини ботил ақидалардан орифлик билан ажратиб бера олган уламоларнинг айнан Марказий осиёдан кўплаб етишиб чиққанидир. Бу эзгу таълимотлардан узоқлашган сари, фитналар кўпайигани бор гап. Шу боис, ота-боболаримизнинг тўғри эътиқод борасидаги тависиялари ва илмий меросига суянишимиз шарт.
Бугун ахборот глобаллашуви туфайли ботил ғоялар билан чалғиётган ёшлар кам эмас. Шу боис, уларга эътиқод нуқтаи-назаридан тўғри маълумот бериш, ёшларни ботил ақидалардан ўз вақтида огоҳ қилиб бориш, биз уламоларнинг вазифамиздир. Аллоҳ таоло ўз каломида “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз”, деб марҳамат қилади. Аллоҳга шукурки, Ўрта осиё халқи, ислом оламига танилган алломалари билан фахрланади. Муқаддас каломдаги “билганлар” ҳам шулар, аслида.
Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа аҳмад Яссавий, Сиғноқий каби алломалар ҳақни ботилдан ажратган, умматга тўғри йўлни ва ислом маърифатини кўрсатиб берган кишилар эди. Мана шундай аждодларимизнинг мўътадил йўли эса, ёшларни радикал ғоялардан асрашда жуда муҳим. Бугунги анжуман айнан шу ҳақиқатни англатишга хизмат қилмоқда.
Науризбай Утпенов,
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий
Кувайтнинг нуфузли “Al-Seyassah”, “Alwakt News” ва “The Times Kuwait” нашрларида қувайтлик эксперт ва жамоат арбоби, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Тижорат арбитраж марказининг собиқ бош котиби Тариқ Юсуф аш-Шумаймирийнинг “Самарқанддан Файлакагача: замин цивилизация тилида сўзлаганда номли мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Муаллиф жорий йилнинг август ойида юртимизга амалга оширган ташрифи давомида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлгани, бой тарихий-маданий мерос, меъморий обидалар, қадимий бозорлар ҳамда халқимизнинг меҳмондўстлик анъаналари унда катта таассурот қолдиргани ҳақида ёзади.
Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиёнинг қадимий шаҳри Самарқанд ҳамда Форс кўрфазидаги тарихий Файлака ороли халқлар ва маданиятларни бирлаштирувчи ўзига хос цивилизацион кўприк вазифасини бажарган. Самарқанд Шарқ ва Ғарбни боғлаган қуруқликдаги карвон йўллари чорраҳаси бўлган бўлса, Файлака денгиз савдо йўлларида муҳим стратегик макон ҳисобланган. Юртимиздаги илм-маърифатга бўлган юксак эҳтиром ва жамоатчилик анъаналари Кувайт жамиятидаги қадриятлар билан муайян муштаракликка эга экани алоҳида эътироф этилади.
Нашрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 17–18 февраль кунлари Кувайт Давлатига амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига кўтаргани таъкидланади. Ташриф якунлари бўйича саноат, авиация, “ақлли шаҳарлар”, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият ва санъат каби соҳаларда умумий қиймати қарийб 4,9 миллиард долларлик келишувлар ва инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилди.
Шунингдек, Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармасининг юртимиздаги инфратузилма ва соғлиқни сақлаш лойиҳаларидаги иштироки амалий ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида кўрсатиб ўтилади.
Мақола якунида таъкидланганидек, Самарқанд ва Файлака ўртасидаги тарихий муштараклик ҳамда бугунги тўғридан-тўғри авиақатновлар, фаол инвестициялар ва маданий алмашинувлар икки халқ ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати