Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Август, 2026   |   13 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:43
Пешин
12:25
Аср
17:09
Шом
19:10
Хуфтон
20:30
Bismillah
26 Август, 2026, 13 Рабиъул аввал, 1448

Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда

16.10.2024   19146   1 min.
Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда

Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда. 
 
Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.   

Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш,  Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда. 

Тафсилотларни кузатиб боринг.  (https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7)

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юртимиз бўйлаб 6000 нафарга яқин ободонлаштириш ходимларига байрам ҳадялари улашилди

26.08.2026   16228   1 min.
Юртимиз бўйлаб 6000 нафарга яқин ободонлаштириш ходимларига байрам ҳадялари улашилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда юртимиз озодалигига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган 2500 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар доим ҳам кўзга кўринавермайдиган соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этиш, уларнинг қалбига байрам шукуҳи, хонадонларига қувонч киритишдир.

Инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби хайрли ишлар шу кунларда янада кенг қулоч ёзиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилди.

Шунингдек, ҳомийлар томонидан Республикамиз бўйлаб 3500 нафарга яқин ана шундай фидойи ходимларнинг кўнгли хушнуд этилди.

Бу каби хайр-саховатга йўғрилган байрам тадбирлари ўлкамизнинг барча гўшаларида давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари