Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Ноябр, 2026   |   4 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:48
Қуёш
07:10
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:08
Хуфтон
18:24
Bismillah
14 Ноябр, 2026, 4 Жумадул сони, 1448

Бу икки амалга яқинлашманг

16.10.2024   7050   1 min.
Бу икки амалга яқинлашманг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ким тилини мусулмонларнинг обрўсини тўкишдан, айбларини гапиришдан тиймаса Аллоҳ таоло у кишини вафоти вақтида тилига шаҳодат калимаси келишидан тўсиб қўяди.
Қуръони каримда иккита сура бор, иккиси ҳам "вайл" калимаси билан бошланган:
وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
"Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга" (Мутоффифун сураси, 1-оят).
وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ
"Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин" (Ҳумаза сураси, 1-оят).

Биринчи сура одамларнинг молига тажовуз қилганлар, иккинчиси одамларнинг обрўларига тажовуз қилганларга дўзах бўлиши ҳақидадир.
Бас, бу икки амалга яқинлашманг.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб Ал-Азҳар академиясида малака оширди

13.11.2026   20843   1 min.
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб Ал-Азҳар академиясида малака оширди

Мисрдаги Ал-Азҳар халқаро академиясида 20 нафар ўзбекистонлик имом-хатиб учун ташкил этилган малака ошириш дастури якунланиб, иштирокчиларга махсус шаҳодатнома топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири. 
 

Икки ҳафта давом этган ўқув курсида диний соҳа вакиллари ўзларининг илмий-диний билимларини ошириш, Ал-Азҳарнинг бой илмий тажрибаси ва ўқитиш услубларини ўзлаштириш бўйича машғулотларда қатнашди.
 

Тадбирда сўзга чиққан академия раҳбари Ҳасан Сағир ушбу ўқув курслари Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Таййибнинг доимий эътиборида бўлганини алоҳида таъкидлади. Унинг қайд этишича, шайх Аҳмад Таййиб ўқув жараёнини жиддий кузатиб борган.
 

Сафар давомида ўзбекистонлик имомлар ушбу давлатдаги Катта уламолар кенгаши аъзоси доктор Ҳасан Шофеий билан ҳам кўришди. Учрашув чоғида илм-фан, диний маърифат ва уламолар масъулияти хусусида суҳбат бўлиб ўтди.
 

Имом-хатиблар Ал-Азҳар ҳамда Имом Ҳусайн масжидларига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган табаррук ашёлар, жумладан, муборак қилич ва бошқа тарихий ёдгорликларни кўриш имконига эга бўлди.
 

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Ал-Азҳар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик, икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, имом-хатибларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш ҳамда ўзбекистонлик ёшларнинг ушбу нуфузли даргоҳда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича келгуси чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб Ал-Азҳар академиясида малака оширди Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб Ал-Азҳар академиясида малака оширди Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб Ал-Азҳар академиясида малака оширди Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб Ал-Азҳар академиясида малака оширди Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб Ал-Азҳар академиясида малака оширди
Ўзбекистон янгиликлари