Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Июн, 2025   |   27 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
23 Июн, 2025, 27 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида

18.10.2024   16966   1 min.
Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида

2024 йил 16 октябрь куни Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” масжидида Ўзбекистон карлар жамияти ташкил этилганининг 95 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон карлар жамияти раҳбари Гўзал Шодиева, Бирлашган Араб Амирликлари карлар ассоциацияси президенти Рошид Али Рашид Эйса Алмансори, Қувайт карлар ассоциацияси президенти Абдуллоҳ Файёд, Ўмон карлар ассоциацияси вице-президенти Maжид Муҳаммад Мабруук ал-Мармари, шунингдек, эшитиш ва нутқида имконияти чекланган 100 нафар юртдошларимиз, Қирғизистон республикасидан 15 нафар имконияти чекланган меҳмонлар қатнашди.

Тадбирда юртимизда имконияти чекланган шахсларга бўлган эътибор, хусусан, берилаётган имтиёзлар, таълим-тарбия олиши учун қилинган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Хорижий меҳмонлар Ўзбекистонда эшитиш ва нутқида имконияти чекланганларга кўрсатилаётган эътибор юқори даражада эканини эътироф этдилар. 

  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида Ўзбекистонда имконияти чекланганларга бўлган эътибор хорижий меҳмонлар эътирофида
Бошқа мақолалар

Исмингиз Аршда зикр этилишини истайсизми?

10.12.2024   5478   1 min.
Исмингиз Аршда зикр этилишини истайсизми?

“Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!


Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.

Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради».

Даврон НУРМУҲАММАД