Рабиус соний ойининг иккинчи ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!
00:00 Анонс
00:59 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтди
04:04 Термиз шаҳрида Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди
05:15 Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади
05:57 Умра фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш борасида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди
06:27 Тарғиботчи ҳожилар билан мулоқот қилинди
07:01 Қориялар тақдирланди
07:31 Имомлар иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди
07:52 “Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ” китобининг тақдимоти ўтказилди
08:35 Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, хусусан, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида отинойиларнинг касбий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тизимли ўқув семинарлари ва тренинглар юқори савияда давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, вилоят бош имом-хатиблари ва соҳа олимлари иштирокида ўтаётган ушбу машғулотларда асосий эътибор отинойилар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилмоқда.
Семинарлар давомида иштирокчилар билан жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, оилавий қадриятларни асраш, ёшлар тарбияси ҳамда бидъат ва хурофотларга қарши маърифат билан курашиш каби долзарб мавзуларда қизғин мулоқотлар олиб борилмоқда.
Айниқса, ислом шариатидаги фиқҳий атамалар таснифи, аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, қайнона-келин муносабатлари ҳамда маҳаллий урф-одатларни тўғри талқин қилиш масалалари маърузаларнинг асосий мавзусига айланди.
Бу каби ўқувлар отинойиларнинг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш билан бирга, аҳоли орасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати