Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди 

24.10.2024   11191   1 min.
Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди 

Шу  йилнинг 14-17 октябрь кунларида Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақаси мусулмонлари Диний идораси, Россиянинг Осиё қисми мусулмонларининг Диний идораси, Санкт-Петербург давлат университети, Ислом маданияти, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан “Ҳозирги замонда маънавий ва ахлоқий қадриятлар” мавзусида I Халқаро диний саммит ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов иштирок этди.

Конференцияда 55 дан зиёд давлатдан вазирлар ва вазир ўринбосарлари, муфтийлар, диний соҳа ходимлари, академия ва университет ректорлари, мутахассислар, илмий тадқиқотчилар, етакчи диншунос олимлар, илмий, сиёсий ва жамоат арбоблари, миллий диаспоралар вакиллари, талабалар ҳамжамияти ҳамда дипломатик корпус вакиллари қатнашди. 

Нуфузли симпозиумда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов томонидан I Халқаро диний саммит иштирокчиларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг салом ва дуою хайрларини етказиб, юртимизда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. 

Саммит доирасида Ўзбекистондаги бу хайрли ишларга юксак баҳо берилди. Шунингдек, бир қатор юқори мартабали меҳмонлар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридийлар юртига бориш истакларини самимий изҳор этишди. 

Анжуман давомида мавзу доирасида маърузалар қилиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди  Халқаро диний саммитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

23.06.2025   1490   1 min.
Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

Савол: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади.

Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.

Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.