Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446

Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди

01.11.2024   19494   2 min.
Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди

Жорий йилнинг 21-31 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ва педагог-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари иштирокида “Хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари: назарий асослари ва амалий жиҳатлари” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди. 

Мазкур тадбирлар таълим муассасаларнинг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” масъуллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларини иштирокида ташкил этилди. Давра суҳбатларида ёшларнинг экстремистик ва турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича сўз юритилди. 

Шу билан бирга таълим муассасалар кесимида “Соғлом эътиқод – экстремизмга қарши курашнинг маънавий асоси”, “Виждон эркинлиги қонунда диний таълим олиш тартиби”, “Миссионерлик ва прозелитизмнинг маънавий барқарорликка таҳдиди ҳамда уни олдини олиш масалалари”, “Биз терроризмга қаршимиз” мавзуларида ҳам қўшимча маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирларга Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, ҳуқуқ-тартибот орган масъуллари ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг минтақавий филиаллари ўқитувчилари таклиф этилди.

Давра суҳбатлар давомида мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасида қонуний лицензия асосида фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалар ва уларда яратилган шарт-шароитлар билан бир қаторда таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ҳамда талабаларига хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. 

Шунингдек, мавзулар юзасидан тайёрланган видеороликлар тақдим этиш баробарида вояга етмаган шахсларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, унга кўра эндиликда ота-оналар ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган фарзандини ноқонуний диний таълимга жалб этиш маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Тадбирлар якунида мавзу юзасидан иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Абдуносир Бобамирзаев, 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
масъул ходими

Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди Диний таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди
Бошқа мақолалар

Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

23.06.2025   1862   1 min.
Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

Савол: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади.

Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.

Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.