Дастлаб “Етти пир”ни зиёрат қилиб, зиёратгоҳларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Сўнг, эски шаҳар бўйлаб саёҳатни давом эттирди.
– Бухорога илк келишимиз, – дейди сайёҳлардан бири. – Бу ердаги инсонларнинг меҳмондўстлиги, самимийлигини бошқа давлатларда кўрмадик. Мен Бухорога яна келишга ният қилдим.
Хорижлик зиёратчилар зиёрат амалларини бажо келтириб, Умра сафарига йўл олди.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида диний-маърифий соҳада самарали фаолият юритаётган, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ёшларни ёт ғоялардан асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.
Тадбирда Қумқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Эшқобилов иштирок этиб, йиғилганларни қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этди ҳамда уларнинг эл-юрт осойишталиги ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги хизматларини юқори баҳолади.
Маросимда фидойи соҳа ходимларига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва байрам эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати