Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Сентябр, 2026   |   20 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:27
Қуёш
05:50
Пешин
12:23
Аср
17:00
Шом
18:59
Хуфтон
20:17
Bismillah
02 Сентябр, 2026, 20 Рабиъул аввал, 1448

Терроризм ва ёшлар

07.11.2024   34402   1 min.
Терроризм ва ёшлар

Қўқон шаҳрида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида умумпрофилактик тарғибот тадбири ўтказилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аксилтерроризм марказининг маълумотларига кўра, терроризм дунёдаги турли мамлакатлардаги ёшларни ўз оғушига тортиб келмоқда ва ушбу масала инсониятни ўйлантириб келаётган глобал муаммо. 


Қўқон давлат педагогика институтида талабалар ва устозлар, маънавият тарғиботчилари, имом хатиблар, отинойилар иштирокида ўтказилган семинарда бутун жаҳонда долзарб бўлиб турган ушбу муаммо билан боғлиқ Ўзбекистонда мавжуд хавф-хатарлар, радикал, экстремистик ташкилотларнинг асл мақсади таҳлил этилиб, уларга қарши кураш бўйича услубий тавсиялар ва маслаҳатлар берилди. 

Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган тинчликпарвар ва халқпарвар сиёсат, ёшларнинг салоҳиятини намоён этиш учун яратилган кенг имкониятлар хусусда фикр юритди, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ўз телеграм каналида. 

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ташкил этилган кўргазмада тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар мамлакат тасвирий санъат усталарининг терроризм ва экстремизмга қарши ғояларни тарғиб этувчи кўргазма билан ҳам танишдилар. 

Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА мухбири

Терроризм ва ёшлар Терроризм ва ёшлар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

14.08.2026   48108   1 min.
Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг хатна тўйи ўтказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган 35 нафар болажонларга хурсандчилик улашилди.

Болаларга байрам муносабати билан велосипед, костюм-шим, кўйлак, оёқ кийимлари ҳамда яна бошқа турли хил совға-саломлар тақдим этилди.

Болаларнинг яқинлари ва жамоатчилик вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати

Янгиликлар