Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Октябр, 2026   |   27 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:08
Қуёш
06:27
Пешин
12:11
Аср
16:09
Шом
17:58
Хуфтон
19:12
Bismillah
08 Октябр, 2026, 27 Рабиъус сони, 1448

07.11.2024   4330   1 min.

Шу йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимизнинг анъанавий яқин ва дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, илм-фан, маданият ва диний-маърифий соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Учрашувда Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммитининг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, мазкур тадбир халқлар ва турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши, бу борада қардош мамлакатлар диний етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик жуда ҳам муҳим экани таъкидланди.

Али Асадов ўз сўзида икки мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, бундан кейин ҳам Ўзбекистон Озабайжоннинг энг яқин ишончли ҳамкори бўлиб қолишига катта ишонч билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Қорабоғнинг Фузулий шаҳрида умумтаълим мактаби бунёд этилганини эътироф этиш баробарида бу ажойиб мактабни озар халқига совға қилгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этди.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мир Араб олий мадрасасида замонавий медиа студия фаолият юритмоқда

22.09.2026   53169   1 min.
Мир Араб олий мадрасасида замонавий медиа студия фаолият юритмоқда

Диний-маърифий соҳада замонавий ахборот технологиялари ва медиа имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадида Мир Араб олий мадрасасида махсус овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси фаолияти йўлга қўйилган.


Мазкур студия сўнгги русумдаги барча зарур овоз ва тасвир ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий медиа талабларига тўлиқ жавоб беради. Эндиликда олий мадраса устоз ва талабаларининг маърифий чиқишлари, онлайн дарслар ҳамда видеомурожаатлари мазкур студияда юқори сифатда ёзиб олинмоқда.


Бу каби имкониятлар талабаларнинг илмий ва маънавий салоҳиятини кенг оммага сифатли медиа маҳсулотлар орқали етказишда муҳим ўрин тутмоқда. 

Naqshband.uz

Мир Араб олий мадрасасида замонавий медиа студия фаолият юритмоқда Мир Араб олий мадрасасида замонавий медиа студия фаолият юритмоқда Мир Араб олий мадрасасида замонавий медиа студия фаолият юритмоқда Мир Араб олий мадрасасида замонавий медиа студия фаолият юритмоқда
Ўзбекистон янгиликлари