Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги қайтадан бунёд этилган “Азиз ота” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.
Жума намози аввалида Муфтий ҳазратлари жамоатни янги масжид биноси билан муборакбод этиб, Ислом динини биринчи бўлиб қабул қилган, жаннатий аёлларнинг саййидаси, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг биринчи ва энг суюкли аёллари бўлмиш Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо онамиз ҳақларида суҳбат қилиб бердилар.
Шайх ҳазратлари суҳбат давомида Хадича онамизнинг насл-насаблари, фазилатлари, сахийликлари ҳақида сўз юритиб, Ислом дини ривожига қўшган ҳиссалари, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва мусулмонлар учун қилган хизматлари ва садоқатлари, ҳатто Аллоҳ таоло ва Жаброил алайҳиссалом бу онамизга салом йўллаганларини ҳадису оятлар, ривоятлар асосида баён этдилар.
Гўзал мавъизадан сўнг жума намози адо этилиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ
Ўн йиллик изтироб... Ўн йиллик кураш... Ўн йиллик умид... Фирдавс Эргашев туғилганидан буён 6 та мураккаб операцияни ўтказди. Ўн йил давомида қорнига ўрнатилган махсус найча орқали овқатлантирилди. Ҳаёти кўп бор хавф остида қолди. Фарзанди билан баробар онаизор ҳам дард чекиб яшади...
Ниҳоят Президентимиз эътибори, Болалар миллий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари саъй-ҳаракати билан Фирдавс яна ҳаётга қайтди.
Шундан сўнг болакайнинг онаси Сабоҳат Эргашева қалбидаги қувончи, миннатдорлик сўзлари ва шукроналик туйғуларини давлатимиз раҳбарига ёзган мактубида бирма-бир ифодалашага қарор қилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Ҳаётга қайтдим: Президентга мактуб" махсус видеолойиҳаси айни шу қаҳрамонларнинг ҳаётий ҳикоясига бағишланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати