Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июн, 2025   |   25 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
21 Июн, 2025, 25 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади

11.11.2024   10021   1 min.
Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади

Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда president.uz хабар берди. 

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди. 

Бугун куннинг иккинчи ярмида ​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди. (https://president.uz/uz/lists/view/7682) Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 

Маълумот ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф (https://president.uz/uz/lists/view/7680) билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

 

 

Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

2025 йилги ҳаж мавсумида ҳожилар сони қанча бўлди?

16.06.2025   10679   1 min.
2025 йилги ҳаж мавсумида ҳожилар сони қанча бўлди?

#xabar #haj2025 #statistika 


Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:


Бу йил 1 миллион 673 минг 230 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 166 минг  654 нафар.
Ҳожиларнинг 877 841 нафари эркак, 795 389 нафари эса аёллардир. 


Зиёратчиларнинг келиши йўллари:


Ҳаво йўллари орқали: 1 435 017 киши. 


Қуруқлик чегара орқали: 66 465 киши. 


Денгиз йўли орқали: 5 094 киши. 


Эслатиб ўтамиз бу йил юртимиздан 15 минг нафар фуқаро ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлди. Сўнгги 8 йил мобайнида 75 минг нафар киши ҳаж ибодатини қилишга муваффақ бўлди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати