Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди

14.11.2024   35787   3 min.
Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди

2024 йил 12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида амалий тадбирлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳарларнинг бош имом-хатиблари,  Янгийўл тумани имом-хатиблари, отинойилари, шунингдек, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди. 

Йиғилишда имом-хатиб ҳамда отинойилар “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш, масжидни бошқариш, фаолияти ҳамда ҳужжат юритиш ишларини яқиндан ўрганиш, пешин намозларида долзарб мавзуда маъруза қилиш каби масалалар муҳокама қилиниб, Ишчи гуруҳ тузилди. 

Икки кун давомида Ишчи гуруҳ аъзолари 7 тоифага мансуб 188 та оилага, отинойилар 5 тоифага мансуб 45 та оилага, умумий ҳисобда 233 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар.

Жумладан,  
- эр-хотин, ака-ука, ота-бола, қайнона-келин, ўртасидаги келишмовчилик ва жанжаллар сабабли нотинч бўлиб турган 76 та оила ўрганилиб, уларга насиҳат қилинди. Нотинчлик сабабларини бартараф этиш, аразлашганларни яраштириш чоралари кўрилди; 

- 34 та ҳолатда оилавий ажримларнинг олдини олишга ҳаракат қилинди, 3 та оилани яраштиришга муваффақ бўлинди, 8 оилани яраштириш жараёнини давом эттирилиш белгиланди;

- 18 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлганлар билан суҳбатлашилди, тушунчалари тўғриланди. 

- 19 та хонадонда ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётганларнинг оила аъзолари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, муқаддам судланганлар билан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида суҳбатлашилди;

- 47 та хонадонда ичкиликка ружу қўйганлар билан, Зарарли одатлардан сақланиш тўғрисида тушунтирилди, насиҳат қилинди. Тушунтиришлар натижасида 4 нафар шахс ичкиликни ташлаганини маълум;

- ногирон ва касалманд фуқаролар яшайдиган 9 та оилаларга кирилиб, улардан кўнгил сўралди, даволаниш ва дори дармон учун моддий ёрдам кўрсатилди;

- 29 та хонадонда оиланинг маънавий муҳитини соғломлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан фарзандининг тарбияси, ўқишига бефарқ бўлган 8 нафар ота-онанинг масъулияти оширилди. 

Шунингдек, тадбир дорасида масжид имом-хатиби фаолияти ўрганилди. Жумладан, устав асосида иш ва ҳужжат юритиш, жамоани бошқариш, масжидни тоза ва озода сақлаш, унда қулай шароитлар яратиш жиҳатлари кўриб чиқилди. 

Икки кун давомида Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, йиғилган қавмга “Тинчлик неъмати”, “Шукроналик”, “Ёш авлод тарбияси”, “Ёт ғоялар таъсиридан сақланиш” каби долзарб мавзудаги маърузалар қилиб бердилар. 

Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Янгийўл тумани масжидлардаги камчиликларни бартараф этиш, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

14.08.2026   5929   1 min.
 35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.

«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли  совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.

Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари