Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Ноябр, 2026   |   26 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:39
Қуёш
07:00
Пешин
12:12
Аср
15:31
Шом
17:16
Хуфтон
18:31
Bismillah
06 Ноябр, 2026, 26 Жумадул аввал, 1448

27.11.2024   6340   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маънавиятли инсон масъулиятли бўлади

06.11.2026   878   1 min.
Маънавиятли инсон масъулиятли бўлади

Тартиб-интизомли бўлиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш, вазифага масъулият ёндашиш – динимиз талабларидан. Зотан, тартиб бор жойда барака, интизом ва масъулият бор жойда эса унум бўлади.

Бугун Тошкент шаҳридаги Ёшлар  марказида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари иштирокида Маърифат соати бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Абдулвосид Хомиджонов иштирок этиб, ўзларининг зарур тавсияларини бердилар.

Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бориб, диний соҳа ходими ҳар жиҳатдан ўрнак бўлиши, маъруза қилиш одоби, муомала маданияти, маърузани ўрнига қараб қилиш, фасоҳатли гапириш бўйича диний соҳа ходимларига зарур тавсияларни бердилар.

– Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрларимиз, – дедилар Абдуқаҳҳор домла. – У зот биз учун кўзгудирлар. Шу боис ҳар бир ишимизни Набий алайҳиссалом ўргатганларидек қилишимиз керак. Биласизлар, Пайғамбаримиз жуда тартиб-интизомли бўлганлар. Ҳадиси шарифда: «Мен яхши ахлоқларни камолига етказиш учун юборилдим», дейилган (Имом Аҳмад ривояти).

Шундай экан, ҳар бир имом, ноиб одоб-ахлоқли, тартиб-интизомли, масъулиятли бўлиши ҳамда ижро интизомига қатъий риоя қилиши шарт.

Маърифат соати сўнгида имом-хатиблар ва  ноибларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

Тадбир сўнгида 2023–2026 йилларда пойтахтимиз туманларида диний-маърифий ва хайрия соҳаларида амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган бежирим фотоальбомлар туманлар бош имом-хатибларига тантанали равишда топширилди.

Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари