Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Октябр, 2025   |   7 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:31
Қуёш
06:51
Пешин
12:12
Аср
15:40
Шом
17:26
Хуфтон
18:39
Bismillah
29 Октябр, 2025, 7 Жумадул аввал, 1447
Видеолар

Қиёматда омонлик

04.12.2024   5598   1 min.
Қиёматда омонлик

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Тўлиқ видео

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар

Ийна савдоси

27.10.2025   2466   2 min.
Ийна савдоси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Ўртоғим телефон олди-сотдиси билан шуғулланади. Айтиши бўйича баъзида одамлар келиб, насияга телефон олишар, кейин шу ернинг ўзида нақдга сотиб кетишар экан. Чунки уларга аслида телефон эмас, нақд пул керак бўлар экан. Кўпинча улардан сотган ўртоғимнинг ўзи қайта сотиб олар экан. Унинг шу иши жоиз бўладими?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сотувчи маҳсулотни насияга сотган нархидан кўра арзонроққа нақд кўринишда сотиб олишини шариатда ийна савдоси дейилади.

Ушбу савдонинг ҳақиқий кўриниши қуйидагича: нақд пулга муҳтож бўлган одамга қарз берувчи топилмайди. Чунки улар одатда фойдасиз қарз бергилари келмайди. Устига фойда қўйиб бериш рибо бўлгани учун қўрқади. Шу боис у қарз бериш ўрнига нархи бир миллионлик телефонини насия савдо асосида бир миллион икки юз мингга таклиф қилади.

Харидор айтилган нарх (1 200 000)га сотиб олгандан кейин сотувчининг ўзи уни нақдга бир миллионга қайтариб сотиб олади. Натижада қарз олувчи маълум муддатдан кейин бир миллион икки юз қилиб қайтариб бериши шарт бўлган бир миллион нақд пулга, қарз берувчи эса телефони ўзида қолишдан ташқари икки юз минг фойдага ҳам эга бўляпти.

Ўртоғингиз қилаётган савдонинг моҳияти ҳам ана шунинг ўзи. Шу боис дарҳол тавба қилиб, бу ишини тўхтатиши лозим. Чунки бу иш рибо ейишга ҳийла бўляпти.

Аммо харидор бир маҳсулотни насияга сотиб олиб, сотувчининг ўзи ёки унинг вакилига эмас, бошқа одамга нақдга, гарчи сотиб олганидан арзонроққа бўлса ҳам, сотиши мумкин. Агар сотувчининг ўзига сотадиган бўлса, у ҳолда олган нархига ёки ундан қимматроқ нархга сота олади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.