Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда

04.12.2024   59113   -2 min.
Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда

Бугун, 4 декабрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини кўрдилар.

Қабул жараёнида Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, диний таълим, ҳаж-умра ҳамда моддий ёрдам олиш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Қайд этиш керакки, моддий ёрдамлар тегишли ҳужжатлар асосида ўрнатилган тартиб-қоида асосида тақдим этилди.

Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш, унинг ташвишлари осонгина бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амал. Чунончи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ана шу набавий таълимотга асосан бугун Шайх ҳазратлари мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган кишиларнинг ташвишлари аришига кўмаклашдилар. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун ҳолда қайтдилар.

Мана шундай қабул жараёнлари мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан 35 нафар болажонга суннат тўйи ўтказилди

14.08.2026   9267   1 min.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан 35 нафар болажонга суннат тўйи ўтказилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги, «Вақф хайрия» жамоат фонди ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларнинг 35 нафар фарзанди учун суннат тўйи ўтказилди.

Хайрли тадбир давомида болажонларга кийим-кечаклар ва совға-саломлар тақдим этилиб, уларнинг қувончига қувонч улашилди. Тўйхонада ош дамланиб, меҳмонлар ва юртдошларга дастурхон ёзилди.

Бундай хайрли ва саховатли ишлар мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилиб, халқимизга бўлган меҳр-эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

Сирдарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари