Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Ноябр, 2026   |   26 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:39
Қуёш
07:00
Пешин
12:12
Аср
15:31
Шом
17:16
Хуфтон
18:31
Bismillah
06 Ноябр, 2026, 26 Жумадул аввал, 1448
Янгиликлар

05.12.2024   6242   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Масжид мутавалли-ҳисобчилари учун ўқув семинари ўтказилди

06.11.2026   1154   1 min.
Масжид мутавалли-ҳисобчилари учун ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 3–4 ноябрь кунлари  Сирдарё вилояти вакиллик мажлислар залида  молия-хўжалик фаолиятига масъул мутавалли ва ҳисобчилар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда соҳа ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш, масжидларда молия-хўжалик ишларини қонуний ва тизимли ташкил этиш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўғри юритиш ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида иштирокчиларга тегишли тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди. Мазкур семинар мутавалли-ҳисобчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, молиявий интизом ҳамда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари