Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Январ, 2026   |   30 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:45
Пешин
12:39
Аср
15:42
Шом
17:27
Хуфтон
18:44
Bismillah
19 Январ, 2026, 30 Ражаб, 1447
Янгиликлар

16.12.2024   2391   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа)

19.01.2026   451   1 min.
Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа)

#Хушхабар #ижоза #қироат

Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедрасининг қуйидаги устозлари ижоза олдилар:


– Жаҳонгир қори Неъматов ؘ– Варшнинг Нофеъдан қилган ривояти;

– Аҳмадхон қори Рашидов – Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали;

– Абдураҳмон қори Маҳкамов – Варшнинг Нофеъдан қилган ривояти;

– Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов – Қолуннинг Нофеъдан қилган ривояти.


“Қуръон илмлари” кафедраси устози, 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи Иброҳим Муҳаммад ҳузурида ҳатм қилган қориларга институт ректори Уйғун домла Ғафуров билан ижоза шаҳодатномаларини топширди.


Шу билан бирга Жаҳонгир қори Неъматов Кўкалдош ўрта махсус таълим муассасаси ўқитувчиси Абдулбосит қори Абдуллаевга Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санад билан ижоза берди.


Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.


Аллоҳ таоло устозларнинг бу муборак йўлдаги саъй-ҳаракатларини қабул айлаб, Қуръон хизматида бардавом ва муваффақиятли бўлишини насиб этсин! 

Oliymahad.uz

Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа) Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа) Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа) Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа) Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа) Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа) Қори устозлар ижоза олди (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари