Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Январ, 2026   |   3 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:43
Пешин
12:40
Аср
15:45
Шом
17:31
Хуфтон
18:47
Bismillah
22 Январ, 2026, 3 Шаъбон, 1447

16.12.2024   59195   1 min.
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сеҳргар бахтли яшайдими?

14.01.2026   5614   1 min.
Сеҳргар бахтли яшайдими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сеҳргар асло бахтли ҳаёт кечирмайди. У инсонларнинг энг бахтсизидир. Сеҳргар Қуръони каримни эшитишни ёмон кўради ва азондан қўрқади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз (Тоҳа сураси, 124-оят).

Сеҳргар имкон қадар одамлардан узоқда яшайди, улар билан муомала қилишни истамайди. У кечаси тинч ухламайди, тонгда хурсанд бўлиб уйғонмайди. Тунларини исириқлар, қоронғу жойларда ширк амаллари билан ўтказади.

Сеҳргарнинг ҳар бир гуноҳ амали ўзига ҳам, унинг ҳузурига келганларга ҳам уради. Аллоҳ таоло: “Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир” (Фотир сураси, 43-оят).

Сеҳргар ҳеч қачон ва ҳеч қаерда ютуққа ҳам, бахтга ҳам эришмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас” (Тоҳо сураси, 69-оят).

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Сеҳргар ер юзининг қаерига борса ҳам нажот топмайди”.

Сеҳргар Аллоҳга куфр келтиргани учун унинг барча амаллари ҳабата (беҳуда) бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: “Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан. Йўқ! Аллоҳгагина ибодат қил ва шукр этгувчилардан бўл!” деб ваҳий қилинган» (Зумар сураси, 65-оят).

Сеҳргарга дўзах ваъда қилинган бўлса, унинг олдига бориб, ундан нимани умид қилиш мумкин?! У инсонларнинг энг бахтсизи бўлса, қандай қилиб ундан бахт сўраш мумкин?!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар