Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448

Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун

16.12.2024   100009   2 min.
Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун

Бугун, 16 декабрь куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси Мирзо Улуғбек туманида ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилик қилди. 
 

“Тепа” жоме масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбарияти, туман-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблари, отинойилар, “Ҳаж-2024” зиёратчилари, МФЙлар раислари иштирок этди.


Мажлисда Зайниддин домла Эшонқулов кун давомида амалга ошириши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритиб, Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатиблар ҳамкорлигининг муҳим жиҳатларини тушунтирди. 


Сўнгра ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги муаммоли ва эҳтиёжманд оилаларга кириб, ҳол-аҳвол сўрадилар. Уларнинг таклиф, фикр, мулоҳазаларини тингладилар. Хусусан, имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 103 та оилага, отинойилар 5 тоифага мансуб 25 та оилага, умумий ҳисобда 128 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар. 


Нотинч бўлиб турган 13 та оила ўрганилиб, уларга насиҳат қилинди. Муаммонинг асл сабабларини бартараф этиш, аразлашганларни яраштириш чоралари кўрилди. Ногирон ва касалманд, эҳтиёжманд фуқаролар, шунингдек табаррук ёшдаги қариялар яшайдиган 38 та оилаларга кирилиб, улардан кўнгил сўралди, совға-саломлар берилди, даволаниш ва дори дармон учун моддий ёрдам кўрсатилди. 


Тадбир доирасида “Тўқайтепа” жоме масжиди имом-хатиби Мамадалиев Саъдулло ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида “Алишеробод” маҳалласида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган, уй-жойга эҳтиёжи бор 3 фарзандли ёлғиз аёл Қурбонова Ирода оиласига маҳаллада қад ростлаган кўпқаватли уйлардан икки хонали хонадон хайрия сифатида ҳадя қилинди


Ҳомийларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжмандларга озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари тарқатилди. Улар орасидан ўта ночор бўлганларининг моддий таъминотидан хабардор бўлиб туриш режалаштирилди. 


Шу куни Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, йиғилган қавмга долзарб мавзуларда маъруза қилиб бердилар. 

Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги имом-хатиблар фаолиятини ўрганишди. Жумладан, низом асосида иш ва ҳужжат юритиш, жамоани бошқариш, масжидни озода сақлаш, унда қулай шароитлар ҳозирлаш жиҳатлари кўриб чиқилди. 


Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Мирзо Улуғбек тумани имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун Намунавий-амалий тадбирлардан аҳоли мамнун
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ягона Ватан, ягона халқ — эзгулик ва меҳр-оқибат сари!

24.08.2026   21779   1 min.
Ягона Ватан, ягона халқ — эзгулик ва меҳр-оқибат сари!

Сурхондарё вилояти ҳокими ташаббуси билан О‘збекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида бошланган “Ягона Ватан, ягона халқ бо‘либ, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остидаги эзгулик челленжи давом этмоқда.

Мазкур эзгу ташаббус доирасида Қумқо‘рг‘он туманида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, э’тибор ва ко‘макка эҳтиёжманд оилаларнинг 51 нафар фарзандларига мактаб о‘қув қуроллари ва со‘мкалар топширилди.

Хусусан, ушбу эзгу тадбир Қумқо‘рг‘он тумани "Шаҳ Машраб" жоме' масжидида О‘збекистон Мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили Р.Абдуллаев, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги котибият мудири Д.О’роқов, туман Бош имом-хатиби Ҳ.Зайниев ҳамда тумандаги барча масжид имом-хатиблари иштирокида бо‘либ о‘тди.

Бундай эзгу ташаббуслар орқали юртдошларимизга меҳр ва г‘амхо‘рлик ко‘рсатилиб, уларнинг ог‘ирини енгил қилиш, муаммоларига ечим топиш ҳамда хонадонларга байрамона кайфият улашишга алоҳида э’тибор қаратилмоқда.

Зеро, инсон қадри, меҳр-оқибат ва саховат бор жойда эзгулик бардавом бо‘лади.

Қумқо‘рг‘он туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

 

Ўзбекистон янгиликлари