Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Август, 2026   |   3 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:19
Шом
19:25
Хуфтон
20:49
Bismillah
16 Август, 2026, 3 Рабиъул аввал, 1448

Араб тили билимдонлари аниқланди

18.12.2024   86080   1 min.
Араб тили билимдонлари аниқланди

Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан талабалар ўртасида “Тиллар” кафедраси томонидан мусобақа ташкил этилди.

  • Иштирокчилар қуйидаги 6 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар:
  1. Араб тили ва балоғатдан блиц саволларга жавоб бериш;  
  2. Калиманинг охирги ҳарфига кўра сўз айтиш;  
  3. Берилган суратларни араб тилида таърифлаш ва жавобини топиш;  
  4. Саҳна кўринишлари намойиши;  
  5. Ўзбекча ибораларни араб тилига таржима қилиш;  
  6. Араб тилидаги зарбул масалларни айтиб, шарҳлаш.  

Мусобақа ҳар йилгидек қизғин ва юқори савияда ўтди. Айниқса, саҳна кўринишлари талабаларнинг ижодкорлигини ва араб тилига бўлган қизиқишини ёрқин намоён этди ҳамда томошабинларда катта таассурот қолдирди.  

Араб тилини билиш Қуръони карим маъноларини англашга, илм-фан, тарих ва халқлар маданиятларини ўрганишга олиб борувчи йўлдир.

Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Саккокий жамоаси (3-курс талабалари);  
2-ўрин: Замахшарий жамоаси (1-курс талабалари);  
3-ўрин: Мулла Жомий жамоаси (2-курс талабалари).  

Мусобақа талабаларнинг билимларини янада ривожлантиришга хизмат қилди. Ғолибларга эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиқлари топширилди.  

Араб тили нафақат диний илмларни ўрганиш, шу билан бирга дунё маданиятлари, илм-фан ва тарихга йўл очувчи тиллардан биридир. Бу каби тадбирлар талабаларга билимларини амалда қўллаш имкониятини бериб, уларнинг ижодий қобилиятларини оширади.  

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти
Матбуот хизмати

Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди  Араб тили билимдонлари аниқланди
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   12649   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ