Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448

Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди

18.12.2024   101518   1 min.
Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди

Шу йил 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фахрийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Фахрийлар кенгаши янги таркибини тасдиқлаш, кенгашнинг ҳудудлардаги бўлинмаларини ташкил этиш, кенгаш фаолиятини янада кучайтириш ва бир қанча масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида меҳнат қилаётган ва нафақа ёшидаги фахрийларни давлат мукофотларига тавсия этиш масаласи муҳокама қилинди. Якунда кенгаш аъзоларидан муносиб  номзодлар тавсия этилиб, иштирокчилар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш давомида Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур сўзга чиқиб, кенгаши таркибига Наманган вилояти вакиллиги тизимида узоқ йиллар хизмат қилган уламо Абдулҳай домла Турсунов номзодини киритишни тавсия қилиб, у кишининг динимиз равнақи йўлидаги хизматларини эътироф этдилар. Сўнгра Фахрийлар кенгаши аъзолигига Абдулҳай домла Турсунов номзоди тасдиқланди.  

Шунингдек, Фахрийлар кенгашининг ҳудудлардаги бўлинмаларани ташкил этиш масаласи муҳокама қилиниб, вилоятларда ҳам динимиз равнақига муносиб хисса қўшиб келаётган уламолар салмоқли экани қайд этилди. Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши ҳудудларда меҳнат қилаётган кўплаб фахрий имом-хатиблар ва дин пешволарини учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 

Йиғилишда Фахрийлар кенгаши аъзолари йил давомида диний таълим муассасаларига ташриф буюриб, талабалар билан учрашувлар ўтказгани, бу  тингловчиларда катта таассуротлар қолдиргани таъкидланиб, келгусида бундай суҳбатларни кўпайтириш ва Фахрийлар кенгаши фаолиятини янада жадаллаштириш лозимлигига урғу қаратилди. 

Мажлис якунида мазкур масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолияти муҳокама қилинди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди

17.08.2026   14851   1 min.
Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида Қуръон мусобақаси ўтказилди.

Очилиш маросимида Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов сўзга чиқиб, мазкур маърифий тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад диний соҳа ходимларининг Қуръони карим бўйича билим ва маҳоратини янада ошириш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришдир.

Беллашувда вилоятнинг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган 10 нафар имом-хатиб ва имом-ноиб иштирок этиб, Қуръони каримни ўқиш ва ёддан билиш борасидаги билим ва маҳоратини намойиш этишди.

Биринчи ўринга Пешку тумани “Чиқирчи” жоме масжиди имом-ноиби Афзал Шавкатов сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Бухоро шаҳридаги “Волиди Абдулазизхон” жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Акрамовга, учинчи ўрин Жондор тумани “Работўғлон” жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат Шеровга насиб этди.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди
Янгиликлар