Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.
Бугун, 18 декабрь куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, диний таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам олиш сингари масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлишиб, хайрли дуолар қилишди.
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган, Янгиқўрғон ва Наманган туманлари имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш тартибига қатъий риоя қилишни белгилаб ўтилди.
Йиғилиш давомида диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди ва масъулларга керакли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
Масъулларга керакли кўрсатма тавсиялар бериб ўтилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати