Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Март, 2025   |   13 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:20
Қуёш
06:38
Пешин
12:37
Аср
16:41
Шом
18:30
Хуфтон
19:43
Bismillah
13 Март, 2025, 13 Рамазон, 1446

Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди

23.12.2024   32409   1 min.
Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган, Янгиқўрғон ва Наманган туманлари имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш тартибига қатъий риоя қилишни белгилаб ўтилди.

Йиғилиш давомида диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди ва масъулларга керакли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Масъулларга керакли кўрсатма тавсиялар бериб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди Имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рўзанинг бир куни учун бериладиган мукофот

11.03.2025   1993   1 min.
Рўзанинг бир куни учун бериладиган мукофот

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Карим Бақара сурасида бундай марҳамат қилади:

«Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, "илгари тотиб кўрган нарсамиз-ку", дейиша-ди. Зеро, уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берила-ди. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар» (25-оят).

Ҳаким Термизий «Наводирул усул»да келтиради:

Абу Масъуд Ғифорий айтди: «Аллоҳ таоло: «Чодирларда асралган ҳурлар», дея сифатлагани яхлит дурдан ўйиб ишланган чодирлардаги ҳурлардир. Улардан ҳар бирининг етмиш хил зийнати бор, у зийнатларнинг биридаги ранг бошқасида такрорланмайди. Уларга етмиш хил ҳид берилади, бир ҳид бошқасида такрорланмайди. Уларда ҳар бир аёл учун дур ва ёқутдан ўйилган етмишта сўри бўлади. Ҳар бир сўрида етмишта тўшак, ҳар бир тўшакда болишлар бор. Ҳар бир аёлга етмиш минг қиз ва бола хизмат қилади, уларнинг қўлида турли хил таомлар солинган олтин ликопчалар бор. Таомларнинг лаззати ҳам бир-бириникидан ўзгача. Унинг жуфтига ҳам шунинг мисли берилади. Қизил ёқутдан бўлган сўри устида ёқутдан ишлов берилган иккита билакузук бор. Бу неъматлар Рамазон ойида тутилган рўзанинг ҳар бир куни учундир».

Рамазон