Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).
Бу ойда солиҳлар истиғфор айтишни кўпайтирардилар. Улар айниқса ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:
أَسْتَغْفِرُ اللّهَ ذَاَ الْجَلالِ وَالإكْرَامِ مِنْ جَمِيعِ الذُّنُوبِ وَالآثَامِ
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икраам мин жамийъиз зунууби вал асаам”.
Маъноси: Зул Жалол вал Икром – Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.
Ҳофиз Камолиддин Дамирий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ривоят қилинган ушбу хабарни келтиради: “Ким ражаб ва шаъбон ойида
اَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِى لَااِلَهَ اِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّوْمُ وَاَتُوْبُ اِلَيْهِ تَوْبَةَ عَبْدٍ ظاَلِمٍ لَايَمْلِكُ لِنَفْسِهِ ضَرًّا وَلَانَفْعًا وَلَامَوْتًا وَلَاحَيَاةً وَلَانُشُوْرًا
Қисқа истифғор калималари:
أَسْتَغْفِرُ اللهَ
Ўқилиши: Астағфируллоҳ
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ
Ўқилиши: Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ
أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه
Ўқилиши: Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
Ўқилиши: Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм
سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
Ўқилиши: Субҳанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
Ўқилиши: Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي
Ўқилиши: Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий
أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه
Ўқилиши: Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ
Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиш босқичида маҳалла институти давлат ва жамият ўртасидаги олтин кўприк вазифасини ўтаб, ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Айниқса, 2026 йилнинг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилиниши ушбу тизимни янги сифат босқичига олиб чиқди.
Бугун маҳалла шунчаки маъмурий ҳудуд эмас, балки инсон қадри улуғланадиган, ижтимоий ва иқтисодий муаммолар бевосита жойида ҳал этиладиган энг халқчил тузилмага айланди.
Маҳалланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, аввало, унинг бетакрор тарбия мактаби эканлигида намоён бўлади. «Бир болага етти маҳалла ота-она» тамойили асосида шаклланган муҳит ёш авлод қалбига миллий қадриятларни сингдириш, катталарга ҳурмат ва жамоавий масъулият ҳиссини уйғотишда беқиёс аҳамиятга эга.
Жорий йилда маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирларнинг янгича мазмун касб этиши, кексалар ўгити ва жамоатчилик назоратининг кучайиши жамиятда соғлом маънавий муҳитни қарор топтирмоқда.
«Маҳалла еттилиги» тизимининг тўлиқ мустақиллиги ва уларга берилган кенг ваколатлар натижасида «хонадонбай» ишлаш механизми ўз самарасини бермоқда. Маҳалла бюджетининг шакллантирилиши эса инфратузилмавий муаммоларни — йўл, ичимлик суви ва энергия таъминоти каби масалаларни тезкор, манзилли ҳал этиш имконини берди.
Шу билан бирга, маҳалла тинчлик ва ижтимоий адолатнинг бош кафолатидир. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳар бир маҳалла билан узвий боғлангани ёрдамга муҳтож қатламни аниқлаш ва уларни манзилли қўллаб-қувватлашда шаффофликни таъминлади.
Профилактика инспекторлари ва фаолларнинг ҳамкорлиги натижасида «хавфсиз маҳалла» тамойили ҳаётга татбиқ этилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш ва оилавий тотувликни асраш борасида мутлақо янги тизим яратилди.
Хулоса қилиб айтганда, маҳалла — кучли фуқаролик жамиятининг пойдеворидир. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг фаровон ҳаёт кечиришига, давлатнинг халққа янада яқинлашишига хизмат қилмоқда. Зеро, маҳалла обод ва тинч бўлса, бутун мамлакатда барқарорлик ва юксалиш бардавом бўлади.
Абдулазиз АБДУЛЛАЕВ,
Қамаши тумани “Чим” жоме масжиди имом-хатиби