Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Декабр, 2025   |   8 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:48
Пешин
12:30
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:24
Bismillah
28 Декабр, 2025, 8 Ражаб, 1447
Мақолалар

Дунё кўзингизга тор бўлиб кетганда

21.01.2025   6647   1 min.
Дунё кўзингизга тор бўлиб кетганда

Дунё кўзингизга тор бўлиб кетганда ушбу воқеани эсланг

Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил, тўрт қиз. Катта ўғил икки ёшдан ўтар ўтмас вафот этди. Иккинчи ўғил бир ярим ёшида вафот этди. Учинчи ўғил ҳам эмизикли вақтида, ўн етти ойлигида вафот этди. Катта қизи турмушга чиқди ва лекин 28 ёшида бандаликни бажо келтирди. Иккинчи қизи ҳам турмушга чиқиб, 21 ёшида у ҳам вафот этди. Учинчи қизи 27 ёшида вафот этди. Ўғиллари Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим, қизлари Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум ҳаммаларини ўз қўллари билан ерга қўйдилар. Фақатгина, кенжа қизлари Фотимагина ўзларидан кейин олти ойгина яшади.

Бошингизга бирор ташвиш ёки ғам тушса, юқоридаги воқеани эсланг. Воқеа эгасини танигандирсиз?

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Андижонда “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

27.12.2025   1737   1 min.
Андижонда “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йил 27 декабрь куни Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман бош имом-хатиблари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Инсон қадри" номли китоблари тақдимоти ўтказилди.

Китоб тақдимотида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов томонидан ушбу китобда ислом таълимотига кўра инсоннинг ҳақиқий қадри унинг ташқи кўриниши, бойлиги ёки мансаби билан эмас, балки қалб поклиги, нияти, одоб-ахлоқи ва эзгу амаллари билан ўлчаниши Қуръон ва суннат асосида ёритиб берилганлиги, асарда инсон қадри, тарбия, илм-маърифат, соғлом турмуш тарзи, ҳалол меҳнат ва касб-ҳунарнинг ҳаётдаги ўрни содда ва халқчил услубда баён этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Андижон вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Андижонда “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди Андижонда “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди Андижонда “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди Андижонда “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди Андижонда “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари