Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

“Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди

21.01.2025   14654   1 min.
“Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди

Нарпай тумани марказий масжиди ҳисобланган “Нақшбандий” жоме масжидининг янги биноси қурилишига дастлабки ғишт қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда оқсоқоллар, имомлар, зиёли ва масъуллар иштирок этди.

Маросимда сўз олган Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулла домла Сатторов ва туман ҳокими Шербек Буранов масжид қуришнинг фойдалари, катта савоблиги, унинг ҳомийлар ва ҳашар йўли билан барпо этилаётгани таҳсинга лойиқлигини таъкидлади.

Хайрли ишни бошлашдан олдин Қуръони карим тиловат қилиниб, эзгу амаллар бардавом бўлиши, элу юртга омонлик ва фаровонлик сўраб, дуога қўл очилди.

Маълумот ўрнида ушбу янги масжид икки қаватдан иборат бўлиб, жами 5 000 намозхонни ўз бағрига олади. Унинг қурилиш ишлари 2026 йилга қадар якунланиши мўлжалланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

“Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди “Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди “Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди “Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди “Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

13.09.2026   7613   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.  

Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.

Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари