Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди

27.01.2025   168881   1 min.
Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “Фатволар тўплами” китобининг 2-жузи нашр этилди. 


Китобни тайёрлаш жараёнида Сиз азиз юртдошларимиз томонидан энг кўп сўралган саволларга содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган. 


Ушбу китобдан ақида, руҳий тарбия, Ислом тарихи, таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара, қурбонлик, никоҳ, талоқ, қасам, назр, мерос, таъқиқ ва рухсатлар каби мавзулардаги қизиқарли саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.


Китобнинг ҳажми: 560 бет

Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал 

Нашриёт: "Shamsiddinxon Boboxonov" NMIU

Нархи: 90 000 сўм


Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
+998917806633
 @fatvo_reception
Манзилимиз

Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 2-қисми нашр этилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   2948   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ

 

Ибратли ҳикоялар