Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “Фатволар тўплами” китобининг 2-жузи нашр этилди.
Китобни тайёрлаш жараёнида Сиз азиз юртдошларимиз томонидан энг кўп сўралган саволларга содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.
Ушбу китобдан ақида, руҳий тарбия, Ислом тарихи, таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара, қурбонлик, никоҳ, талоқ, қасам, назр, мерос, таъқиқ ва рухсатлар каби мавзулардаги қизиқарли саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.
Китобнинг ҳажми: 560 бет
Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
Нашриёт: "Shamsiddinxon Boboxonov" NMIU
Нархи: 90 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
+998917806633
@fatvo_reception
Манзилимиз
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.
Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.
Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати