Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Сентябр, 2025   |   19 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:39
Қуёш
05:59
Пешин
12:25
Аср
16:48
Шом
18:43
Хуфтон
19:57
Bismillah
11 Сентябр, 2025, 19 Рабиъул аввал, 1447
Янгиликлар

Энди Макка ва Мадинадан кўчмас мулк сотиб олса бўлади

29.01.2025   8692   1 min.
Энди Макка ва Мадинадан кўчмас мулк сотиб олса бўлади

Саудия Арабистони хорижий фуқароларга Макка ва Мадинада кўчмас мулкка сармоя киритишга рухсат бергани ҳақида “Al-Arabiya” сайти хабар қилди.


Капитал бозорлари бошқармаси таъкидлашича, ушбу қадам мамлакат иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб қилиш ва исломнинг муқаддас шаҳарларида инфратузилмани ривожлантириш учун маблағ оқимини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.


“IslamNews” маълумотига кўра, Саудия Арабистони 2030 йилгача ҳаж ва умра ибодатларини бажариш учун тахминан 30 миллион зиёратчини қабул қилишга умид билдирмоқда. 2019 йилда мамлакат ҳукумати зиёрат ишларидан 12 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад олган. Ҳаж ва умра мамлакат иқтисодиётининг муҳим сектори ҳисобланади ва Саудия Арабистони бу соҳани янада кенгайтиришга интилаётганини қайд этди.


Макка ва Мадинада кўчмас мулкка сармоя киритиш бўйича қарор эълон қилинганидан сўнг Маккадаги қурилиш компаниялари акциялари нархи 10 фоизга ошди. Шунга қарамай кўчмас мулк сотиб олишда баъзи чекловлар бўлади. Саудия Арабистони фуқаролигини олмаган шахслар кўчмас мулк объектларининг 49 фоизидан ортиғини ўз мулки сифатида эгаллай олмайди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади

09.09.2025   2205   1 min.
Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади

Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Ҳижрий VII аср қўлёзмалари: тарих, сийрат ва вақфлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конфенсияси ўз ишини бошланди


Жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилаётган мазкур анжуман бугунга қадар Жазоир, Туркия, Испания, Тунис ҳамда Буюк Британияда ташкил этилган.


Ушбу анжуман Туркиянинг Султон Аҳмад вақфи ҳузуридаги Қўлёзмаларни тадқиқ қилиш "Дорул махтутот" маркази, Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва бошқа халқаро илмий-маърифий муассасалар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.


Конференция аввалида Султон Аҳмад вақфи ҳузуридаги Қўлёзмаларни тадқиқ қилиш "Дор ал-Махтутот" маркази директори, профессор Маҳмуд Аҳмад Мисрий, Султон Аҳмад вақфи раҳбари Исмоил Ҳаққий Тумон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов табрик нутқи билан очиб беришди.


Анжуманда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Иордания, Туркия, Буюк Британия, Марокаш, Жазоир, Тунис, Миср каби давлатлардан 60 дан зиёд таниқли манбашунос олимлар, мутахассислар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

 

Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади Жаҳон олимларини жамлаган халқаро анжуман ўз ишини бошлади